Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

Хусусан, Марҳамат тумани Барҳаёт МФЙда ўтказилган сайёр қабулда 40 нафар фуқаро томонидан 30 та масала ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 22 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 3 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Яна 5 та масалани ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида Марҳамат тумани бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Шу билан биргаликда фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, Унда 20 га яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозор ва дўконлардан паст нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар. Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Текст на узбекском языке.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech