Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

Терговчиларнинг билим малакасини ошириш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан берилган кўрсатмага асосан ҳафтанинг шанба кунлари терговчи ва суриштирувчилар билан ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 2023-йилнинг 19-феврал куни Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан видеоконференция орқали ҳудудий тергов бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари билан “Фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишни ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулоти давомида иштирокчиларга фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган асосий омиллар ҳақида тегишли тушунчалар берилди. Шу билан бирга жиноят ишлари бўйича тегишли судлар томонидан фирибгарлик жиноятларини тергов қилиш давомида терговчи ва суриштирувчилар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан чиқарилган хусусий ажримлар ўқиб эшиттирилди ва терговчилар келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тушунчалар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech