Андижонда жиноят содир этган шахс “тез фурсатда” аниқланиб ушланди.
Андижон. 2020 йилинг 04 март куни соат 13:00 да Шаҳрихон тумани “Шаҳрихон” шоҳ кўчасида жойлашган автошоҳбекатда, 20 ёшли Ф.А. 20 ёшли Б.Б.нинг “Samsung” русумли уяли алоқа воситасини фойдаланиш мақсадида олиб, ҳодиса жойидан яширинган ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида ушланиб, ундан “Samsung” русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил сифатида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ф.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти.