O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан соҳа ходимларига байрам табриги

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган барча ходимларни, ҳарбий хизматчиларни, таълим муассасалари курсантлари ва ўқувчиларини, фахрийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларини қутлуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклайман.

Қадимий ва навқирон наврўзи олам минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг ажралмас жиҳати, кўрку-зийнати бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам юртимизда баҳорги янгиланиш, тинчлик ва дўстлик байрами сифатида кенг нишонлаш эзгу анъанага айланган.

Халқ манфаатларига хизмат қилишни ўзининг профессионал бурчи деб биладиган, ҳар қандай шароитларда ҳам халқимизга садоқат ва жонкуярлик билан хизмат қиладиган ички ишлар органлари ходимлари жонажон Ватанимизнинг порлоқ келажаги учун фидокорона хизмат қилиб келмоқдалар.

Ушбу қутлуғ айёмда Сизларни юрт тинчлиги ва фаровонлиги, ободлиги ҳамда барқарорлиги йўлида олиб бораётган масъулиятли ва шарафли ишларингиз алоҳида эътирофга лойиқ.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Шарқона янги йилимиз – Наврўз айёми ҳар бир оила ва ҳар бир хонадонга қувонч ва омадлар олиб келсин.

Text to speech