O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

Бозордаги кисавур қўлга тушди

Наманган вилояти. Наманган тумани ИИБга 29 ёшли Т.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 28 ноябрь куни соат 09:30 ларда “Катта ТошбулоқМФЙда жойлашган деҳқон бозорига келиб, шу ерда савдо қилаётган вақтида номаълум шахс у эътиборсиз қолганлигидан фойдаланиб, унинг растасида турган қоп халтани ичидаги 1 дона нархи 3 000 000 сўмлик “Samsung A21” русумли телефон аппарати, автомашина пульти ва 2 500 000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, буюмларини топишда амалий ёрдам сўраган.

Бундан ташқари, шу куни 33 ёшли Ш.Ф. хам Наманган туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 10:00 ларда ушбу бозорга келиб, шу ерда бозорлик қилиб юрган вақтида номаълум шахс қўл сумкасидан 1 дона нархи 1 870 000 сўмлик “Infinix HOT LITE” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, телефон аппаратини топишда амалий ёрдам сўраган.

Фуқаролар Ш.Ф. ва Т.Ш.ларнинг аризалари юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида ҳар икки ўғирлик Уйчи туманида яшовчи 45 ёшли Н.А. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 1 дона “Samsung A21” русумли телефон аппарати ва 1 500 000 сўм пуллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Н.А., га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech