O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

Jizzaxning Mirzacho‘l tumanida sayyor qabul o‘tkazildi.

Qabul jarayonida jami 14 nafar fuqarolardan turli mazmundagi ya'ni fuqarolik pasporti, gaz ta'minoti va to‘lovlar masalasida, ish haqini undirish, kredit va davolanish uchun moddiy yordam olish hamda uy-joy qurish uchun yer ajratish yuzasidan murojaatlar kelib tushgan.

Hozirda tasdiqlangan reja asosida Jizzax viloyati IIB boshlig‘ining o‘rinbosari podpolkovnik M.A.Sattarov tomonidan viloyatning barcha shahar va tumanlarida sayyor qabullar o‘tkazilishi davom etmoqda.

----------


Жорий йилнинг 25 декабрь куни Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник М.А.Саттаров томонидан Мирзачўл туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида туман аҳолиси иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул вақтида жами 9 та мурожаат жойида қаноатлантирилган бўлиб, жумладан
1 нафар фуқаронинг газ таъминоти масаласидаги, 6 нафар юртдошларимизнинг фуқаролик паспорти олиш, 1 нафар фуқаронинг моддий ёрдам олиш ва яна бир фуқаронинг иш ҳақини ундириш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Кредит олиш  ва даволаниш учун моддий ёрдам олиш бўйича жами 4 та мурожаат юзасидан масъул ходимларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Бундан ташқари, 1 нафар фуқаронинг уй-жой қуриш учун ер ажратиш масаласидаги мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech