O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti
Следственный Департамент при Министерстве Внутренних дел Республики Узбекистан

“Қинғир иш”нинг “қийиғи” фош бўлди...

Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 10-00 ларда, вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жиззах шаҳар Хайробод МФЙда яшовчи фуқаро Ғ.Ж.га тегишли бўлган, Жиззах шаҳар Улуғбек МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган ҳеч ким яшамайдиган ҳовли (эски бетон заводи ҳудуди) кўздан кечирилганда, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда, газ тармоқларига уланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз оҳак ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. Тезкор тадбир давомида 600 кг оҳак, 4 дона газ печлари ва бошқа хом-ашёлар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ўрганиш давомида Ғ.Ж. 2022 йил сентябрь ойидан буён М.Улуғбек МФЙ ички йўналишдаги 200 диаметрли газ қувурига 50 диаметрли труба тортиб келиб яширин равишда уланиб, ёрдамчи хўжалигига ўрнатилган печларда оҳак пишириш билан шуғулланиб келганлиги аниқланган. Ҳозирги кунда ҳисоб-китобларга кўра, мазкур цехда жами 1.746.360 куб газ ишлатилган ва унинг тахминий миқдори 1 млрд. 746 млн. 360 минг сўмни ташкил қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ҳозирда ҳудудларда электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиб олган фуқароларни аниқлаш ва уларга қонуний чора кўриш бўйича ишлар давом эттирилмоқда

Ҳурматли фуқаролар!

Йилнинг совуқли кунларида асосий энергия манбаси бўлган газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиб хўжасизларча, назоратсиз фойдаланиш нафақат ўзингизнинг ёки яқинларингизнинг ҳаёти учун хавфли эканлигини, балки бошқа фуқароларнинг газ ёки электр энергиясидан фойдаланишларига бўлган ҳуқуқларига дахл қилишини унутманг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech